Футбол бўйича Испания Кубогининг чорак финалига йўл олган икки жамоа номи маълум: «Валенсия» ва «Атлетико».
Мадрид клуби қуйи лига вакилига қарши биринчи беллашувдаёқ барча масалани ҳал қилиб қўйганди, жавоб ўйинида ҳам Диего Симеоне жамоаси йирик ғалабани тантана қилди. Ла Лиганинг сўнгги турида қизил карточка олиб майдонни тарк этган, кубокнинг илк ўйинида эса гол урган Диего Коста, жавоб ўйинида ҳам майдонга тушди ва иккинчи голга пас узатди.
«Валенсия»га эса чорак финал йўлида Ла Лига вакили рақиб бўлганди. Сафардан 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтиб келган «кўршапалаклар», жавоб ўйинида рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол уришнинг уддасидан чиқа олди.
Нимчорак финалнинг яна 3 та ўйини бугун, шунчаси эса эртага — 11 январь куни ўтказилади. Мадриднинг «Реал» клуби барча масалага бугун оқшом ойдинлик киритса, Вигода дуранг ўйнаган «Барселона» жилла қурса ўзаро тўқнашувларнинг учинчисида «Сельта»ни таслим қилишга уриниб кўради.
Испания Кубоги 1/8 финал 9 январь, сешанба
«Атлетико» — «Льейда» 3:0
Голлар: Янник Феррайра-Карраско, 57 (1:0). Кевин Гамейро, 74 (2:0). Витоло, 81 (3:0).Дастлабки ўйин: 4:0«Валенсия» — «Лас-Пальмас» 4:0
Голлар: Лусиано Вьетто, 30 (1:0). Лусиано Вьетто, 48 (2:0). Неманья Максимович, 54 (3:0). Лусиано Вьетто, 66 (4:0).Дастлабки ўйин: 1:110 январь, чоршанба«Алавес» — «Форментара» (3:1)«Вильярреал» — «Леганес» (0:1)«Реал Мадрид» — «Нумансия» (3:0)
11 январь, пайшанба«Севилья» — «Кадис» (2:0)«Барселона» — «Сельта» (1:1)«Леванте» — «Эспаньол» (2:1)
Изоҳ (0)