Қирғизистон парламенти мамлакат президенти, бош вазири, спикер ва бошқа олий мартабали раҳбарлар учун чет эл сафарлари чоғида миллий бош кийими — оқ қалпоқда юришни мажбурий қилиб белгилаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Вести Кавказа» хабар берди.
Ташаббус муаллифларининг фикрича, ушбу чора қирғиз халқининг кўп асрлик анъаналарининг сақланиши ва жаҳон миқёсида танилишига хизмат қилади.
«Миллий бош кийми — оқ қалпоққа маданий рамз мақомини бериш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Қонун лойиҳасида, шунингдек, оқ қалпоқдан ножўя мақсадларда фойдаланганлик учун жавобгарлик жорий этиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Facebook’нинг ўзбек сегментида миллий бош кийими — дўппини тарғиб қилиш бўйича флешмоб бошланган эди.
Изоҳ (0)