Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи қисмини Амирликларнинг Дубай шаҳрида олиб боради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Фото: «Локомотив»

Фото: «Локомотив»

Кетма-кет икки бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган «темирйўлчилар»нинг Дубайдаги йиғини 9 январь куни старт олади ва 23 январга қадар давом этади. Бунгача пойтахтнинг бошқа бир гранди «Пахтакор» Туркиянинг Белек шаҳрига жўнаб кетганди.

«Пахтакор» Туркия 3-лигаси вакилини таслим қилди. Лобанов бир эмас, 2 та пенальти қайтарди

«Локомотив» синов-назорат ўйинлари учун нисбатан жиддийроқ рақибларни афзал билгани эътиборга молик. 14 январь куни Шотландиянинг «Абердин» клубига қарши майдонга чиқадиган Мирко Еличич шогирдлари, 19 январь куни Россиянинг «Рубин», 22 январда эса «Краснодар» клублари билан тўқнаш келади. Орада амирлик клубларидан бири «темирйўлчилар»га қарши саф тортади.

Жамоа Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган Ўзбекистоннинг ҳозирча ягона жамоаси бўлиб турибди. 30 январь куни «Насаф» ва «Пахтакор» шундай мақомни қўлга киритиш учун курашиб кўради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон мадҳияси қабул қилинганига 30 йил тўлди. Давлат рамзи тарихига қисқача назар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи тушиши кутилмоқда
Дунё
Малакали мутахассислар учун 2022 йилдаги энг жозибадор давлатлар рейтинги эълон қилинди