«Леванте»га қарши ўйинда Лионель Месси ўзининг Ла Лига доирасидаги 400-учрашувини ўтказди.
«Барселона» билан 2 марта дуранг ўйнаган «Сельта», Мадриднинг «Реал» клубини ҳам 2 очкодан мосуво қилди
Шу куни Месси ўзининг Испания чемпионатидаги 365-голини уришга муваффақ бўлди. Бу иши билан аргентиналик ҳужумчи кучли бешлик миллий чемпионатлари доирасида гол уриш бўйича афсонавий Герд Мюллернинг рекордини такрорлади. Ўз вақтида «Бавария» шарафини ҳимоя қилган Мюллер Бундеслигада айнан 365 та гол уришнинг уддасидан чиқа олганди.Бу йўлда немис футболчиси учун 427 та ўйин керак бўлган. Месси эса 400 та ўйиндаёқ рекордни такрорлади. Келаси турлардан бошлаб футбочли уни янгилаш йўлида меҳнат қилади.
Месси «Барселона»нинг расмий ўйинларида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида ҳозирча жами 527 та аниқ зарба бор.
Изоҳ (0)