Сурияда саккиз кун ичида беш бригада генерали ҳалок бўлди. Бу ҳақда 7 январь куни Telegram’даги WarJournal канали орқали маълум қилинди.
Олдинроқ уч кун ичида уч генерал ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
Энди хабар қилинишича, 7 январь куни Сурия қуруқлик кучлари бригада генерали, «Гепард» лақабли Ҳайдар Ҳассан ҳалок бўлган. У бир неча кун олдин Хараста шаҳридаги ҳарбий база учун бўлган жангда оғир жароҳат олган эди.
Хараста жангида яна бир генерал — Иброҳим Юнус Дабрах ҳам ҳалок бўлган эди.
Шу тариқа, бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт ичида Сурия армияси беш генералини йўқотди.
Изоҳ (0)