Қишки танаффусни Қатарда ўтказаётган Мюнхеннинг «Бавария» клуби маҳаллий «Ал-Аҳли»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Мазкур беллашувга ўзбекистонлик Алишер Никимбаев комиссарлик қилди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Никимбаев янги йил арафасида Қатар футбол ассоциацияси билан 1 йиллик келишувга эришган бўлиб, 2018 йил давомида унда фаолият олиб бориши айтилганди.
Никимбаев бунга қадар Осиё футбол конфедерациясида, кейинроқ эса БАА футбол ассоциациясида ишлаган. Ўз вақтида Ўзбекистон футбол федерациясида фаолият юритган.
У комиссарлик қилган ўйинда «Бавария» рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 6:0 ҳисобида зафар қучди. Қишки трансфер ойнасида унинг сафига қўшилган ҳужумчи Сандро Вагнер эса ўзининг дебют ўйинидаёқ гол уришга эришди.
Ўртоқлик ўйини Доҳа, Қатар 6 январь, шанба
Изоҳ (0)