Деҳли Олий суди аёлларга Ҳиндистон Ҳудудий армиясида хизмат қилишга рухсат берувчи қарор чиқарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Суд қарори аёлларнинг ҳудудий армияни шакллантиришга қўшилишини тақиқловчи ҳар қандай чеклов жинсидан қатъий назар барча фуқаролар тенглигини илгари сурувчи мамлакат конституцияси ва қонунларига зид эканлигини маълум қилади.
Судга петиция Ҳудудий армияга хизматга кириш истагида бўлган, бироқ рад жавобини олган аёллар гуруҳи томонидан йўлланган. Ҳиндистон матбуоти ҳар йили ушбу армия бўлинмаларига қабул ҳақидаги эълонларни чоп этади. Унда эркаклар талаб этилаётгани тўғридан-тўғри кўрсатилади.
Изоҳ (0)