Аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес Хитойнинг «Шанхай Шенхуа» клуби билан шартномасини бекор қилди ва ўз ватанига қайтиб кетди.
2017 йилнинг бошида шанхайликлар Тевесни олиб келиб, уни дунёда энг катта маош олувчи футболчилардан бирига айлантирганди. Келишувга кўра, Тевес «Шанхай Шенхуа» клубидан йилига 38 миллион евро маош олиши керак эди.
16 та клуб иштирок этадиган Хитой Супер Лигасини «Шанхай Шенхуа» бор-йўғи 11-ўринда якунлади. Тевес эса тўпурарлар рўйхатига яқинлаша олмади ҳам. Бутун мавсум давомида шанхайликлар учун 16 та ўйин ўтказган Тевес, 4 тагина голи билан ёдда қолди холос. Ундан анча кам маош оладиган аргентиналик Лавесси эса «Хебей Чайна Форчун» клубида 20 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида иккинчи бўла олди.
Тевес энди фаолиятини Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубида давом эттиради. Жамоанинг Twitter’даги расмий саҳифаси ҳам бу ҳақда маълумот берди.
Изоҳ (0)