Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида ҳудудда янги гидроэлектр станция қурилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар бермоқда.

Видеоселектор шаклида ўтган сессияда Шавкат Мирзиёев вилоят электр таъминотидаги узилишларни танқид қилган.

«Одамлар Тошкент вилоятида чироқ ўчиши нималигини билмасин! 80 та трансформатор жадаллик билан таъмирланади», — деб айтган Президент.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги электр таъминотининг истиқболи хусусида ҳам айрим маълумотларни айтиб ўтган.

«Давлат раҳбари ўз маърузасида Тошкент вилоятида янги гидроэлектр станцияси қурилишини ҳамда яқин беш йилда электр энергиясининг 32 фоизини ГЭСлар таъминлашини, шунда электр ишлаб чиқариш арзонга тушишини маълум қилди», — деб ёзади «Xabar.uz».

Айни вақтда, янги ГЭС айнан қаерда қурилиши, унинг қуввати ва бошқа ўзига хосликлари ҳақида қўшимча ахборот берилмаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди