Карате бўйича жаҳоннинг вице-чемпиони ҳисобланган Садриддин Сайматовга икки хонали уйнинг калити топширилди, деб ёзди «Оламспорт» нашри.
-60 килограмм вазн тоифасидаги жанглар орқали ўзини кўрсатиб келаётган спортчи Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан сийланган. Қайд этилишича, Сайматов ўтган йилнинг ноябрь ойига келиб, ўз вазн тоифасида жаҳон рейтингида пешқадамга айланганди.