Миср терма жамоасини Жаҳон Чемпионатига қаҳрамонона олиб чиқишда катта меҳнат қилган Муҳаммад Салоҳ Африка қитъасининг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Овоз бериш жараёнида Салоҳ рақобатчилари бўлган Садио Мане (Сенегал) ҳамда Пьер-Эмерик Обамеянгни (Габон) ортда қолдирди. «Ливерпуль» ҳамда «Боруссия Дортмунд» футболчиларига қараганда «Ливерпуль» аъзосининг фаолияти ёрқинроқ кўринди.
Салоҳ Африкада йил футболчиси деб топилган мисрлик иккинчи футболчи бўлди. Унга қадар Маҳмуд Ал-Хатиба шундай бахтга мушарраф бўлганди.
Салоҳ бунга қадар араб мамлакатларининг ҳам энг яхши футболчиси бўлишга эришганди. Бу борада 25 ёшли ҳужумчи суриялик Умар Харбин ҳамда саудиялик Умар Ас-Сомадан илгарилаб кетганди.
Африкада 2017 йилнинг энг яхши мураббийи сифатида Миср устози Эктор Купер тан олинди.
Изоҳ (0)