UFC жангчиси Конор МакГрегор чўчқа гриппига чалинди, деб ёзди «Оламспорт».
Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълумот берган ва изоҳ остига ҳам суратини жойлаган. Бироқ кейинчалик пост ўчириб ташланган.
Австралия чўчқа гриппи билан нафақат спортчининг ўзи, балки унинг оила аъзолари ҳам ҳасталанган. Шундан келиб чиқиб, Конор яшил қитъага саёҳат қилганидан афсусда эканини баён қилган. Оила янги йилни айнан Австралияда қарши олишни истаганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, МакГрегор ва унинг оиласи касалликни енгиб ўтган. Спортчи машғулотларни қачон жиддий бошлаб, қачон октагонга қайтиши борасида аниқ маълумот йўқ. Аввалроқ янги йил оқшоми арафасида навбатдаги жангида зафар қучган Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегорга чақирув ташлаганди.
Изоҳ (0)