Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасида 22-тур беллашувларига якун ясалди. Унинг сўнгги ўйинида Лондон етакчилари ўзаро тўқнаш келди.
АПЛ. Дэвид Мойесни қувонтирган сўнгги сония. «Сити» ва «Тоттенҳэм»да ишончли ғалаба
«Челси» ва «Арсенал» клубларининг 1-давра ўйинида ҳисоб очилмаганди — 0:0. Томонларнинг такрорий ўйинида ҳам ғолибни аниқлаб бўлмади — 2:2. «Тўпчилар» сўнгги дақиқада урилган гол сабаб мағлубиятдан қутилиб қолди.Бунга қадар «Челси» турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олганди. Энди эса очко йўқотиб, яна ўз ўрнига тушди. Мазкур турда «Эвертон»ни таслим қилган «Юнайтед» футболчилари «аристократлар»дан 1 очкога ўзиб кетган.
Англия Премьер-Лигаси 22-тур беллашувлари 3 январь, чоршанба
«Арсенал» — «Челси» 2:2
Голлар: Жек Уилшир, 63 (1:0). Эден Азар, 67-пен (1:1). Маркос Алонсо, 84 (1:2). Эктор Бельерин, 92+ (2:2).4 январь, пайшанба«Тоттенҳэм» — «Вест Ҳэм» 01:00
Изоҳ (0)