National Geographic нашри 2017 йилнинг энг муҳим ҳодисалари тасвирланган суратларни тўплаб тақдим этди.
Оқ айиқлар қирилиб кетаётганлигининг исботи
Экологлар Канада оролларидан бирида ўлаётган оқ айиқни пайқаб қолди. Музнинг йўқлиги уни (бошқа шимол ҳайвонларини ҳам) емишсиз қолишга мажбур қилмоқда. Оқ айиқ янгича шароитда яшай олмайди.
Хабаровск ўлкасида кит боласининг ўлаётгани суратга олинди
2017 йилнинг август ойида Узоқ Шарқда сув оқимининг пасайиши оқибатида кит саёзликка чиқиб қолган эди. Буни пайқаб қолган сураткаш унга ҳеч қандай ёрдам бера олмаган, мутахассислар ва табиатни муҳофаза қилиш идораларининг вакиллари эса ёрдамга ошиқмаган.
«Kassini» зондининг энг эсда қоларли суратлари
2017 йилнинг 15 сентябрь куни 20 йиллик муваффақиятли фаолиятидан сўнг «Kassini» космик зонди ўз миссиясини якунлади. NASA ушбу зонд томонидан тақдим этилган энг ажойиб суратлар билан бўлишди.
Изоҳ (0)