Эронда 1 январдан 2 январга ўтиш оқшомида ҳукуматга қарши намойишлар чоғида яна тўққиз киши ҳалок бўлди. Шу тариқа, қурбонлар сони 21 кишига етди, деб хабар беради EADaily.
Айтилишича, тўққиз киши Исфаҳон шаҳридаги тўполонларда ҳалок бўлди.
Ҳукумат вакилларига кўра, намойишчилар муниципал идораларга ҳужум қилмоқда, полиция эса ҳужумларни қайтаришга мажбур бўлмоқда.
Олдинроқ намойишларда 12 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)