Вашингтон Исломободга молиявий кўмак бериб келди, бироқ бунга кутилган жавоб бўлмади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Қўшма Штатлар охирги 15 йил мобайнида 33 миллиард доллардан ошиқ ёрдам жўнатди. Улар эса етакчиларимизни аҳмоқ санаб, бизга фақат алдов ва фирибгарлик билан жавоб берди. Улар биз Афғонистонда қидираётган террорчиларга бошпана беряпти ва бизга деярли ёрдам кўрсатмаяпти. Бас, етар!» — деган ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Аниқлаштирилишича, Трамп Покистонни молиявий кўмакдан маҳрум қилмоқчи.