Телефонлар учун винил скинлар ишлаб чиқарувчи машҳур dbrand компанияси фойдаланувчиларнинг кўп сонли илтимослари билан смартфонларнинг оммабоп моделлари учун ғилофларни тақдим этди, деб ёзади «Лайфхакер». Grip деб номланувчи ғилоф ҳимояланганликнинг юқори даражаси ва юзаларга ҳайратланарли тарзда тиркалиб қолиши билан фарқланади: смартфон ҳатто қия текисликлардан ҳам тушиб кетмайди.
Grip билан қопланган смартфонни столга бемалол ташлаб юбориш мумкин: гаджет нафақат бешикаст қолади, балки полга сирғалиб тушиш ўрнига, гўёки, столга ёпишиб ҳам қолади. Бампер роми углеродли тола ва полимер асосидаги патентланган бирикмадан тайёрланган, бу енгил вазн сақланиб қолган ҳолатда эластиклик ва юқори даражада пишиқликни кафолатлайди.
Ғилоф iPhone, Samsung Galaxy, Google Pixel, OnePlus ва Nexus каби барча оммабоп моделларга мос тушади. Уни Indiegogo’да 34 долларга буюртма қилиш мумкин. Илк нусхаларни январдаёқ етказиб беришни бошлашади.