Эроннинг йирик шаҳарларида давом этаётган норозилик намойишларида полиция билан тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 кишига етди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Олдинроқ олти киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. Қурбонлар сони ошиши мумкин.
Норозилик намойишларининг жами 400 иштирокчиси қўлга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Эронда ўтган йилнинг 28 декабрида мамлакатдаги иқтисодий вазият ва ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари бошланди. Жумладан, улар Теҳрон, Қум, Кирмоншоҳ, Машҳад, Ҳамадон, Раштда қайд этилди. Мамлакатда Instagram ва Telegram сервислари блоклаб қўйилди.
Изоҳ (0)