Аралаш қоидалар жангчиси Хабиб Нурмагомедов ўзининг навбатдаги жангини бугун — 31 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегасида ўтказди ҳамда фаолиятидаги 25-ғалабасини қўлга киритди.
UFC—219 турнири доирасида россиялик спортчи бразилиялик Эдсон Барбозага қарши октагонга чиқди. Жангни муддатидан аввал якунлашнинг имкони бўлмади. Шунга қарамай, Хабиб катта фарқ билан рақибидан устунлик қилди — 30:25, 30:25, 30:24.
Яратганга беадад шукрлар бўлсин! Бугун карьерамдаги муҳим кунлардан бири бўлди. Ҳозирги ҳолатимда мен исталган рақиб билан жанг қилишга тайёрман. У хоҳ Конор МакГрегор бўлсин, хоҳ Тони Фергюсон, менга фарқи йўқ.Хабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси
Изоҳ (0)