Қоҳирадан жанубга ҳужум оқибатида Миср куч тузилмаларининг уч нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда 29 декабрь, жума куни Ал Балад янгиликлар портали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
28 декабрь, пайшанба куни номаълум кишилар Бени-Суэйф вилояти трассасида жойлашган назорат-ўтказиш пунктидаги тартиб қўриқчиларига қарата ўт очган. Оқибатда икки офицер ва бир аскар ҳалок бўлди.
Аввалроқ 28 декабрь, пайшанба куни кечқурун Синай шимолида экстремистларга қарши рейдлар давомида Миср Қуролли кучларининг олти нафар ҳарбий хизматчиси — офицер ва беш нафар аскар ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)