Узоқ кутишлардан сўнг томошабинлар, ва ниҳоят, шаҳарнинг 360 даражадаги ажойиб кўринишидан баҳраманд бўлиши мумкин. Эндиликда Дубай фуқаролари ва сайёҳлар янги йил дам олиш кунларида Дубай ромининг 150 метрлик томоша майдончасига кўтарилиши мумкин, деб ёзади UAEInside.
Ҳар куни 10:00 дан 19:00 га қадар фуқаролар ва сайёҳлар шаҳарни бутунлай янги ракурсдан кўриши мумкин. Чипта катталар учун 50 дирҳам, болалар учун 20 дирҳам (3 ёшдан 12 ёшгача), 60 ёшдан катталар учун эса кириш текин.
Дубай роми бир соатда 200 кишини қабул қила олади. Чипталарни расмий сайтда буюртма қилиш ва электрон чиптани киришда телефондан кўрсатиш мумкин.
Юқорида ташриф буюрувчиларга шаҳар тарихи ҳақидаги интерактив шоу намойиш этилади, шунингдек, виртуал реаллик кўзойнаги ёрдамида келажак Дубайини томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)