Тожикистон парламенти мамлакат Жиноят кодексига ўзгартишлар киритди. Унга кўра, кекса ота-онасини қарамоғига олишдан бош тортган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари кучайтирилади, деб хабар беради EADaily.
2016 йили Тожикистон конституциясига қўшимча банд киритилиб, вояга етган ва меҳнатга лаёқатли болалар ота-онасининг ижтимоий таъминоти учун жавобгар этиб белгиланган эди.
Охирги йилларда иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви билан ота-оналар фарзандларидан алимент олиш учун судга мурожаат қилишлари билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда. Шу муносабат билан жиноий қонунчиликни қаттиққўллаштиришга қарор қилинди.
Олдин ота-онасига ғамхўрлик қилмаган фарзанд 120–180 соатлик ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинар эди. Эндиликда бу жиноятни содир этган шахс икки йиллик ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки шунча муддатга қамалиши мумкин экан.
Изоҳ (0)