Муассисларидан бири «Ўзбекнефтгаз» бўлган Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси импорт бўйича четдан келтирилган Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 автобензин русумларини ҳамда дизел ёқилғисини эркин тижорий нархда сотишга ихтисослашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини очади. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Ёқилғи сотиш механизми ўз ичига ҳам АЁҚШ орқали, ҳам олди-сотди шартномалари асосида ёки биржа савдолари орқали эркин тижорий нархларда етказиб беришни ўз ичига олади.
Таъкидланишича, бозорга олиб чиқилаётган янги маҳсулотлар жаҳон сифат стандартларига жавоб беради.
Изоҳ (0)