Мадриднинг «Реал» клубига мухлислик қилувчи руминиялик фуқаро ўз уйига ўт қўйди, деб ёзди «Sports.ru» нашри. Бунга сабаб «Қироллик клуби»нинг «Эль-Класико»да «Барселона»дан йирик ҳисобда мағлуб бўлганидир.
Қайд этилишича, 70 ёшлар атрофидаги футбол фанати жаҳл устида ёниб турган оловга уни янада алангалатиш учун қўлланиладиган баллонни улоқтирган. Чолдан унча узоқ бўлмаган масофада яшовчи аёл қора тутунни кўриши ҳамоноқ, ёрдам чақирган. Айнан унинг шарофати билан ўт ўчирувчилар «Реал» мухлисини ўлимдан сақлаб қолган.
Омон қолган фанат жамоаси иштирокидаги бу қадар шармандали беллашувни бошқа кўришни истамаслиги ҳақида айтиб ўтди. Энди уни олдинда психодиспансердаги муолажалар кутиб турибди.
Қайд этиш керак, Ла Лиганинг амалдаги чемпиони бўлган «Реал» азалий рақиби «Барселона»дан 11 очко ортда қолаётгани етмаганидек, ўзаро ўйинда 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Изоҳ (0)