«Президент арчаси» байрам тадбирлари доирасида Президент совғалари республика минтақаларига етказилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, бугунги кунга қадар Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, «SOS – болалар маҳаллалари», Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, мамлакат тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган 11 минг дона Президент совғалари тайёрланди.
26 декабрь куни Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрига 3734 та Президент совғаси автотранспортларда, 6265 совға «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг самолётлари орқали 2527 декабрь кунлари жадвал асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва тўққизта вилоятга етказилди.
Совғалар 29-30 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган «Президент арчаси» тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.
Изоҳ (0)