MyTaxi Express —Тошкентда таом етказиб беришнинг энг биринчи тез ва қулай сервисларидан бири бўлиб, пойтахтнинг 50 дан ортиқ энг машҳур муассасалари ассортиментига эга. Яқин кунлардан буён сервисдан фойдаланувчиларнинг барчаси ҳар бир буюртмаси билан бирга Express ҳақида ҳикоя қилиб берувчи у ёки бу мавзу тасвирланган наклейка-стикер ҳам ола бошлади.
Агар акциянинг дастлабки кунлари олувчилар бундай наклейкаларни бонус ёки сервис рекламаси учун қабул қилган бўлса, эндиликда эса MyTaxi Express’нинг Facebook’даги саҳифасида «Express ҳақида 20 ҳикоя» узоқ муддатли акцияси бошлангани ҳақида эълон пайдо бўлди, унинг шартларига кўра барча стикерлар (20 та кичик мавзуни ўз ичига олган) коллекциясини тўплаган ҳар қандай одам ютуқли ўйин иштирокчисига айланиши мумкин, унинг бош соврини янги MacBook Air бўлади.
Акция шартларига кўра, стикер MyTaxi Express орқали ҳар бир таом буюртмаси билан бирга жўнатилади. Сервиснинг Telegram каналидаги линк бўйича ҳар бир иштирокчи олган наклейкаларни ёпиштириши керак бўладиган картани қоғозга чиқариб олиши мумкин. Қачонки карта тўлиқ тўлдирилса, иштирокчи уни навбатдаги буюртма етказиб берувчисига топшириши, бунинг ўрнига эса ундан иштирокчининг шахсий рақамини (ID-код) олиши керак бўлади.
Акция якунида сервисдан фойдаланувчилар томонидан қайд этиб ўтилган талабларга мувофиқ тўлдирилган барча карталар қатнашади. Ғолиб тўғридан-тўғри узатиладиган эфирда янги MacBook Air’нинг бахтли соҳиби ID-кодини кўрсатиб берадиган тасодифий сонлар генератори орқали аниқланади.
«Дарё» ўқувчилари учун махсус @MyExpress_bot Telegram боти орқали таом буюртма қилганларга 10 минг сўмлик промокод совға қилади. Изоҳда #Daryo тегини кўрсатган ҳолда Telegram орқали таом буюртма қилинг, стикерларга эга бўлинг ва MacBookAir ютиб олинг!
«Express ҳақида 20 ҳикоя» акцияси шартлари ҳақида Telegram’даги канал орқали батафсилроқ билиб олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)