Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари молиявий разведка экспертлари террорчилар учун мўлжалланган бир нечта шубҳали пул ўтказмаларини қайд этди. Улар криптовалюталар ёрдамида амалга оширилган. Бу ҳақда 27 декабрь, чоршанба куни Straits Times газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Транзакциялар сони ҳозирча унчалик юқори эмас, бироқ экстремистлар уларни оширишга интилмоқда. Уларнинг якуний мақсади ушбу маблағларни керакли манзилга етказилишини таъминлашдан иборат», — дейди вазият билан таниш манба. Унинг сўзларига қараганда, максимал анонимлик биткоинларни улар учун энг мақбул тўлов воситаларидан бирига айлантиради.
У махсус хизматлар бу каби схемаларни назорат қилиш учун махсус маҳсулотлар ва тизимлардан фойдаланишини маълум қилди. Манбанинг таъкидлашича, экспертлар криптовалюта келиб тушаётган манбани аниқлаши мумкин, бироқ бу операциялар ортида айнан ким турганлигини аниқлаш жуда қийин.
Изоҳ (0)