AdMe айрим мамлатларда бемалол сотиладиган, баъзиларида эса жуда қаттиқ тақиқланган маҳсулотлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.
«Киндер-сюрприз»
АҚШ ҳукумати томонидан 1938 йилда ичида истеъмол қилиб бўлмайдиган элементи бор егуликлар савдоси тақиқлаган эди. Улар қаторига «Киндер Сюрприз» ҳам киради. Шунингдек, унинг ичидаги ўйинчоқнинг майда қисмлари болалар томоғига тиқилиб ҳам қолган. Шоколадли тухумларни Қўшма Штатларга импорт қилиш бир неча бор тўсиқларга учраган. Бироқ бундан 5 йил олдин «Киндер-сюрприз» ишлаб чиқарувчилар қонунни четлаб ўтишга ва Америка бозорига киришга муваффақ бўлди.
Сунъий бўёқлар
Сўнгги 50 йил ичида сунъий бўёқлар ишлатилган маҳсулотларга бўлган талаб 500 фоизга ошди, бу эса инсоният соғлигига жиддий зарар келтирмоқда. Бу каби қўшимчалар гиперфаолликни, аллергия ва саратонни келтириб чиқаради. Айнан шу сабабли Европага экспорт қилинадиган маҳсулотларда сунъий бўёқлар ишлатилган бўлса, унинг таркиби табиий бўёқларга алмаштирилиши керак.
Таркибида антибиотиклари мавжуд товуқ
Европа, Россия, Норвегия ва Австралия Американинг йирик гўшт ишлаб чиқарувчи Tyson Foods компаниясидан товуқ гўштини сотиб олишни тақиқлади. Бунга бутун дунёга Тyson ўз маҳсулотларига антибиотиклар, стероидлар, яллиғланишга қарши воситалар ва кетамин қўшиши ҳақида маълумотлар тарқалгани сабаб бўлган. Ушбу маълумотлар тарқалгач, компания вакиллари бу турдаги воситаларни эндиликда ишлатмасликка ваъда берган.
ГMО (ГЎО — генетик ўзгартирилган организм)
2015 йилда Европа мамлакатларининг ярмидан кўпи ГMЎдан фойдаланишга тақиқ қўйди. Бунга унинг аллергия келтириб чиқариши, заҳарли эканлиги ҳамда маҳсулотнинг озуқавий қийматини пасайишига олиб келиши сабаб бўлган.
Юмшатгич қўшилган нон
Хамирни юмшатишда кўпинча калий бромат ишлатилади. Унинг ёрдамида нон маҳсулотлари юмшоқ ва чиройли кўринишга эга бўлади, худди тандирдан янги узилгандек. Калий бромат бош оғриғини, тери касаллигини ҳамда овқат ҳазм қилиш жараёнида бузилишларни келтириб чиқариши мумкин.
Фермада етиштирилган лосос
Австралия ва Янги Зеландияда ростдан ҳам фермада етиштирилган лосослар тақиқланган. Бунга уларнинг озуқасида антибиотиклар ҳамда колорияни кўтарувчи воситалар мавжудлиги сабаб. Бу турдаги лососда фойдали нарсалар умуман йўқ.
Спорт ичимликлари
Спорт ичимликлари таркибида витаминлар, минераллар ва бошқа фойдали воситалар мавжуд. Бироқ баъзи ишлаб чиқарувчилар ичимликнинг ёқимсиз ҳидини йўқотиш мақсадида унга ўзига жалб қилувчи бромланган ўсимлик йўги — Э-443 ёрдамида ранг қўшади. Э-443 Япония ва Европада заҳарли бўлганлиги сабаб тақиқланган. У кўкрак саратонини ва простатани келтириб чиқаради.
Изоҳ (0)