Халқаро пресс-клуб ва Жанубий Кореянинг ҳафталик нашри ҳисобланган Uz Kor Economy Media Group ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда «Дарё»га Халқаро пресс-клуб вакиллари маълум қилди.
Меморандум Сеул шаҳрида Халқаро пресс-клуб Раиси Шерзодхон Кудратходжаев ва Uz Kor Economy журнали раиси Рю Сок Ҳо томонидан имзоланди.
Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад:
- Ўзбекистондаги иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар ҳақида корейс халқига тезкор равишда, ишончли ахборот етказиш. Инвестицион муҳитни ривожлантириш ва йирик сармоядорларни жалб этиш;
- Ўзбекистон ва Корея ўртасида иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
- Оммавий ахборот воситаларини фаоллаштиришга кўмаклашиш, икки мамлакат ўртасида журналистлар тажриба алмашинувини йўлга қўйиш.
Маълумот учун, Жанубий Кореяда Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти лавозимидаги фаолиятининг биринчи йили ҳақида корейс тилида «Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев» номли китоб, айнан ушбу нашр томонидан чоп этилган.
Изоҳ (0)