Уммон Ҳарбий-ҳаво кучларининг NH-90 моделидаги вертолёти мамлакатнинг шимолий қисмида авария ҳолатида қўниши оқибатида штурман ҳалок бўлди ва икки учувчи яраланди. Бу ҳақда 25 декабрь, душанба куни Times оf Oman газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Ҳодиса мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучлари базасида навбатдаги ўқув машғулотини бажариш чоғида кечқурун юз берди.
Икки жабрланган учувчининг жароҳати жиддий эмас. Авария сабаблари маълум қилинмади.
Изоҳ (0)