Ўзбекистон давлат санъат музейида таниқли рассом Андрей Есионовнинг «Дарёга икки марта кириш» деб номланган кўргазмасини икки ой мобайнида 20 мингдан ортиқ тасвирий санъат ихлосмандлари томоша қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Андрей Есионов Тошкентда туғилиб вояга етган. У ўз устида тинмай ишлаши ва изланиши сабаб моҳир рассом бўлиб етишди.
Айни чоғда Андрей Есионов Россияда яшаб ижод қилади. Россия Бадиий академияси мухбир аъзоси ва Академиянинг олтин медаль соҳиби бўлган рассом Париж, Москва, Санкт-Петербург, Қозон каби шаҳарларда шахсий кўргазмаларини ташкил этиб, мухлислар эътиборини қозонган. Бугунги кунда унинг асарлари Россиянинг нуфузли музейларида сақланмоқда.
Кўргазма якунида рассом Ўзбекистон давлат санъат музейига «Орол фожиаси» асарини тақдим этди.
Изоҳ (0)