27 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон делегацияларининг «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси бўйича уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хитой делегациясига ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси департаменти бош директори ўринбосари Чжэн Чипинг, Қирғизистон делегациясига транспорт вазири Жамшитбек Қалилов ва Ўзбекистон делегациясига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Акбар Шукуров бошчилик қилади.
25 декабрдан уч мамлакат вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан навбатдаги учрашув материаллари тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)