Исроил полицияси Қуддуснинг фаластинликлар истиқомат қилувчи ҳудудларида 16 та янги участка ташкил этади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, хавфсизлик чоралари қаторида полиция бош офиси биноси қурилиши ҳам бор.
Мазкур чоралар фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасидаги зиддиятнинг ўткирлашиши билан боғлиқ. АҚШ томонидан Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олинишидан сўнг шаҳардаги вазият кескинлашиб кетди.
Изоҳ (0)