Тожикистон президенти ижро аппарати қошидаги ахборот-техник маркази ахлоқсиз номлар остида доменларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Домен рўйхатдан ўтказиш қоидаларида айтилишича, сўралган номда «жамоат манфаатларига, инсонийлик принципларига, ахлоқий меъёрларга зид» сўзлар бўлса, бундай ном рўйхатдан ўтказилмайди.
Шунингдек, географик номлар остида доменлар рўйхатдан ўтказилиши ман этилди. Ниҳоят, давлат томонидан захирага олинган номлар рўйхати келтирилди.
Изоҳ (0)