Москва шаҳрида йўналишли автобус «Славянский бульвар» метро бекати яқинидаги ер ости ўтиш йўлига кириб кетди. Бунинг оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди, деб хабар беради Meduza.
Айтилишича, автобус тротуарга чиқиб кетиб, бир неча кишини урган, кейин эса ер ости йўлига кириб кетиб, зинада тиқилиб қолган.
Ҳайдовчи ҳибсга олинди, жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳалокатга автобуснинг носозлиги сабаб бўлганини айтмоқда.
Изоҳ (0)