Американинг Флорида штатида бортида беш киши бўлган енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Самолётнинг барча йўловчилари ва учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда WFLА телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
АҚШ фуқаролик авиацияси бошқармаси ҳозирча тўрт кишининг ўлимини тасдиқлади. Икки моторли Cessna 340 ҳавога кўтарилишга уринаётиб учиш-қўниш йўлаги охирига етиб ҳалокатга учради. Бу пайтда аэропортда кучли туман бўлиб, кўриш узоқлиги 100 метр билан чекланган.
Самолёт учувчиси 70 ёшли ҳаваскор учувчи бўлиб, у икки қизи ва яна икки таниши билан Ки-Уэст шаҳри курортига йўл олганлиги маълум қилинди. Улар Ки-Уэстда Рождествони нишонлашни режалаштирган.
Ҳалокат жойи суратлари Twitter’га жойланган.
Изоҳ (0)