АҚШ молия вазири Стивен Мнучинга аталган шубҳали совға унинг Лос-Анжелесдаги қўшнисига етказилди. Аммо чақирув бўйича етиб келган полициячилар ва сапёрлар совға қутиси ичидан бомба эмас, от тезагини топди, деб хабар беради «Интерфакс».
Совға устига «Америка халқи номидан» деб ёзилган эди. Совға келган пайти вазирнинг ўзи уйда эди.
Тахмин қилинишича, совғани юборган шахс солиқ ислоҳотидан норозилигини шу йўл билан ифодаламоқчи бўлган.
Изоҳ (0)