Москва Афғонистондаги вазият бўйича Вашингтон билан ҳамкорликка тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг махсус вакили, РФ ТИВ Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант.ru».
Унинг сўзларига қараганда, Россия томони АҚШ махсус вакили Элис Уэллс билан доимий алоқани сақламоқда.
«Президент Путин охирги тўғридан-тўғри эфирда таъкидлаганидек, Афғонистон билан ҳамкорлик — ҳаракатларимизни АҚШ билан бирлаштириш ва Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича самарали ҳаракатларни ишга солишимиз мумкин бўлган йўналиш. Шуни таъкидламоқчиманки, бу ҳамкорликни биз тўхтатмадик, бундан олдин ҳамкорлигимиз ўз самарасини исботлаган бўлишига қарамасдан, америкалик ҳамкасбларимиз томонидан шу қарорга келинган », — дея аниқлик киритди дипломат.
Ўтган ҳафта АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис журналистларга Афғонистонда Россия билан ҳамкорлик қилиш эҳтимолига умид қилаётганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)