20 декабрга ўтар кечаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик муҳожир KFC тез тановул ресторанига ўғриликка тушди, аммо бу мақсадини амалга ошира олмай, қочиб кетди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Айтилишича, ўзбекистонликнинг қўлида тўппонча бўлиб, у билан маъмурга таҳдид қилган. Ходим қаршилик кўрсатганидан сўнг пулни олмай, ресторандан чиқиб кетган. У маъмурнинг юзига баллондан газ сепиб, унинг чалғиганидан фойдаланган ва қочиб кетган.
Орадан икки сутка ўтиб, 24 ёшли йигит қўлга олинди. У ҳозирда ишламаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожири эканлиги аниқланган.
Изоҳ (0)