Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U23 термаси Қаршининг «Насаф» клуби билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Беллашув «Насаф» стадионида ўтказилди.
У терма жамоанинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди. Шу куни Азиз Ғаниев, Бобур Абдухолиқов, Одил Ҳамробеков каби «Насаф» футболчилари Равшан Ҳайдаров қўли остида майдонга тушиб, ўз жамоасига қарши ўйнади. Ҳужумчи Абдухолиқов Қарши клуби дарвозасига гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
Ўзбекистонлик 23 ёшгача бўлган футболчилар яқиндагина Япония термаси устидан финалда зафар қучиб, Таиланддаги халқаро турнирдан ғолиб бўлиб қайтганди. Мазкур жамоа январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.
Изоҳ (0)