Ўзбекистонлик Сервер Жепаров тўп сурадиган Эроннинг «Истиқлол» клуби Ҳазфи Кубогининг ярим финалига йўл олди.
Чорак финалда «Истиқлол» рақибини 3:0 ҳисобида таслим этди. Голлардан бирига Сервер Жепаров муаллифлик қилди. Бунгача Жепаров Эрон чемпионатининг ўзида 3 та гол уриб, жамоасининг тўпурари бўлиб турганди.
Тимур Кападзе футболдан кетгач, Сервер Жепаров ёшлигини эслаб, Эрон чемпионатида 2 та гол урди (видео)
Ярим финалда Теҳрон клуби «Санат Нафт»га қарши саф тортади. Беллашув 1 январь санасига тайин қилинган. «Санат Нафт» чорак финалда «Персеполис» клубини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишга муваффақ бўлганди.«Истиқлол» форс чемпионатининг 15-туридан кейин 7-ўринни эгаллаб турибди. Кубокдан чиқиб кетган «Персиполис» эса 16 очко кўпроқ тўплаб, пешқадам бўлиб турибди.
Ҳафзи Кубоги 1/4 финал 20 декабрь, чоршанба
Изоҳ (0)