Москва шимолида тўрт нафар муҳожир экстремистик фаолиятда гумонланиб ушланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, 22 декабрь куни махсус хизматлар ходимлари Москванинг Лианозово туманидаги квартирада Ўрта Осиё вакиллари бўлган тўрт муҳожирни ушлади.
Таъкидланишича, квартирада ўтказилган тинтув чоғида портловчи ускуна компонентлари, ташкилий техника, адабиётлар топилган.
Муҳожирларнинг икки нафари маҳаллий давлат идорасида фаррошлик билан шуғулланган.
Муҳожирлар Ўрта Осиёнинг қайси республикалари вакиллари эканлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)