ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда бош мураббийсиз бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки поғона юқорига кўтарилганини кўриш мумкин.
Аввалги рейтингда 80-ўринга қараб тушиб кетган ўзбекистонликлар, бугунга келиб 78-ўринни эгаллаб турибди. Бу Осиё мамлакатлари орасида тўққизинчи кўрсаткичдир. Қитъада энг яхши кўрсаткич Эронга тегишли — 32-ўрин. Мос равишда Австралия (38), Япония (57), Жанубий Корея (60), Саудия Арабистони (63), Хитой (71), БАА (73), Сурия (77) кейинги ўринлардан жой олган.
Дунё рейтингининг дастлабки 10 талигида ўзгариш кузатилмаган: Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Испания, Польша, Швейцария, Франция ва Чили. Англия ҳамда Италия ўнталикка кира олмаган.
Изоҳ (0)