Россиянинг Владивосток шаҳрида 19 декабрь куни судланаётган Ўзбекистон фуқароси қочиб кетди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Айтилишича, эркак бир ярим йил мобайнида Владивостокда рўйхатдан ўтмай яшаб келган. Судда бу маъмурий ҳуқуқбузарлик кўриб чиқилиши ҳамда жазо белгиланиши лозим эди.
Аммо 41 ёшли эркак суд биносига етиб келганида полициячини итариб юбориб, қочиб кетган.
Ҳозир эркак қидирилмоқда. У жаримага тортилиши ва Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)