Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш ва Махараштра штатлари чегарасида жойлашган Масулхапа қишлоғи аҳолиси ёввойи йўлбарсдан жон сақлаш учун томга чиқиб олди. Бу ҳақда UPI хабар бермоқда.
Йиртқич қишлоқда тўй ўтказилаётган пайтда пайдо бўлди. Меҳмонлар саросимада уй томига яширинди ва йўлбарс ҳовлида идишлар турган столлар орасида кезиб юрганини кузатди. Бироз вақтдан сўнг у ўрмонга кетди.
Меҳмонлардан бири ҳайвонни видеога олди. Кадрда саросимали овозларни эшитиш мумкин.
Мадхья-Прадеш ва Махараштра ўрмон бошқармаси вакиллари йўлбарсни қўшни аҳоли пунктида пайқагандан сўнг кузатиб турганлигини таъкидламоқда. Мутахассислар фикрича, йўлбарс ёш турдошига ҳудуд учун курашни бой берган. Шундан сўнг у аҳоли зич жойларга келишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)