Дортмунднинг «Боруссия» клуби Германия Кубогидаги юришига нимчорак финалдаёқ якун ясалди. Боиси Петер Штёгер жамоаси шу босқичдаёқ «Бавария»га дуч келиб қолганди.
Беллашувда мюнхенлик футболчилар 2:1 ҳисобида зафар қучди ва чорак финалга йўл олди. Аввалги босқичда Юпп Хайнкес жамоаси мамлакатнинг амалдаги вице-чемпиони «Лейпциг»ни таслим қилишга муваффақ бўлганди.
«Боруссия Дортмунд» Петер Штёгер ташрифидан кейин Бундеслиганинг кетма-кет икки турида зафар қучиб, анча ўзига келиб олганди. Энди жамоа асосий эътиборини чемпионатнинг ўзига қаратишга мажбур. Бундан ташқари «Боруссия Дортмунд» Европа Лигасида ҳам юришини давом эттириши керак.
Германия Кубоги 1/8 финал ўйини 20 декабрь, чоршанба
«Бавария» — «Боруссия Дортмунд» 2:1
Голлар: Жером Боатенг, 12 (1:0). Томас Мюллер, 40 (2:0). Андрей Ярмоленко, 77 (2:1).«Майнц» — «Штутгарт» 3:1«Падеборн-07» — «Ингольштадт» 1:0«Ньюрнберг» — «Вольфсбург» 0:2«Шальке» — «Кёльн» 1:0«Вердер» — «Фрайбург» 3:2«Боруссия М» — «Байер» 0:1«Хайденхайм» — «Айнтрахт» 1:2
Изоҳ (0)