Россиянинг Саратов шаҳрида 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси 22 ёшли россиялик қизни зўрлагани учун судланди. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
Айтилишича, бир ойча муқаддам шаҳарга келган йигит 12 сентябрь куни маҳаллий қиздан бир манзилни сўраган. Сўнг эрталабки соатда кўча бўшлигидан фойдаланиб, у қизни калтаклаган ҳамда унинг ёнидаги 1600 рубль пул билан 9 минг рубль қийматдаги тақинчоқларни ўғирлаган.
Аммо жиноятчи бу билан чекланмай, жабрланувчини зўрлаган ҳам. Шундан сўнг у воқеа жойидан қочиб кетган, аммо тез орада полиция томонидан ушланган.
Генетик материални ўрганиш асосида у 2015 йил 23 июнида содир этилган жиноятга ҳам алоқадорлиги аниқланган. Ўшанда бир хонадондан учта мобил телефон ҳамда 11500 рубль пул ўғирланган эди.
Номи келтирилмаётган эркак суд ҳукми билан 10 йилга қамалди. У жазо муддатини умумий режимдаги колонияда ўтайди.
Изоҳ (0)