2017 йил бошидан буён Тожикистон ташқи савдо айланмасини 3,6 миллиард долларга етказди. Бу ҳақда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 миллион долларга кўпроқ, деб хабар беради EADaily.
Энг катта ўсиш Ўзбекистон ва Қозоғистон билан савдода кузатилди.
Тожикистоннинг асосий савдо ҳамкорлари Россия ва Қозоғистон бўлди. Россия билан савдо айланмаси ҳажми 843 миллион долларга, Қозоғистон билан савдо айланмаси 754 миллион долларга етди. Россия билан савдо 11 фоизга пасайган бўлса, Қозоғистон билан савдо 30 фоизга ўсди.
Энг катта ўсиш Ўзбекистон билан савдо айланмасида кузатилди — 85 фоиз. Икки томонлама товар айланмаси ҳажми 110 миллион долларга етди.
Изоҳ (0)