Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги «Барис 4» бозорида кучли ёнғин рўй берди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» нашри хабар берди.
Айтилишича, озиқ-овқат солинган еттита контейнерга ўт кетган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар олов тарқалишининг олдини олишга эришди.
Ўт ўчирилганидан сўнг 900 квадрат метр ҳудуд ёнгани аниқланди. Ёнғинни бартараф қилишда 96 киши ва 27 техника бирлиги қатнашди.
Изоҳ (0)