Пойтахтда спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда машина бошқаришга қарши курашишнинг янги усули амалга татбиқ этилди, деб хабар беради ЎзА.
Эндиликда йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари томонидан маст ҳолатда транспорт воситасини бошқаргани аниқланган фуқаролар фотосурати Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтига жойлаштириб борилади.
17 декабрь куни спиртли ичимлик истеъмол қилгани аниқланган 27 фуқародан ўн нафарининг шахсий ҳамда автомашинаси фотосуратлари пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси расмий электрон ресурсига жойлаштирилди.
Инспекторлар томонидан 17 декабрь куни жами 3982 та қоидабузарлик аниқланган бўлиб, 69 ҳолатда транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.
Изоҳ (0)